
Терма жамоамиз Душанбе Grand Slam турнирини 5 та медаль билан якунлади
Ҳозиргина Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳри мезбонлик қилган "Катта Дубулға" туркумига кирувчи турнир ўз якунига етди.
Уч кун давомида мухлислар муросасиз беллашувлар гувоҳига айланишди. Ўзбекистон терма жамоаси мусобақани 1 та кумуш 4 та бронза медали билан якунлади. Муҳайё Аҳматова фаолиятидаги биринчи ИЖФ турнири медалини айнан Душанбеда қўлга киритди. У финал баҳсида Олимпиада чемпиони ва совриндори Амандин Бушарга имкониятни бой бериб қўйди, холос.
Артём Штурбабин, Ҳожиакбар Тошев, Муроджон Йўлдошев ва Ўткирбек Тўрабоев терма жамоамизга Душанбе Гранд Слам турнирининг бронза медалларини тақдим этишди. Беш нафар дзюдочимиз бешинчи, яна беш нафари еттинчи ўринни эгаллади.
Кумуш медаль соҳибаси
-52 кг: Муҳайё Аҳматова
Бронза медаллар
-66 кг: Артём Штурбабин
-73 кг: Ҳожиакбар Тошев
-81 кг: Муроджон Йўлдошев
+100 кг: Ўткирбек Тўрабоев
Мусобақада катта таркиб билан иштирок этган Тожикистон терма жамоаси 4 та олтин, 3 та кумуш, 4 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Озарбайжон ва Франсия терма жамоалари кучли учликдан жой олишди.
Фикрлар