Терма жамоамиз нуфузли турнирда дебют қилди

CHERY AUTO

Регби-7 бўйича Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси нуфузли турнирда дебют қилди.

Tecno

20-21 сентябр кунлари Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида регби-7 бўйича "Аsia Rugby Emirates Sevens Series 2025" турнири ўтказилди. Аҳамиятлиси, Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси мазкур таснифдаги турнирда илк бор қатнашди.

Қитъамизнинг энг кучли 12 жамоаси иштирок этган ушбу турнирда ҳамюртларимиз 2 та ғалаба ва 3 та мағлубият қайд этишди. Шу тариқа, йигитларимиз дебют турнирда тўққизинчи ўринни эгаллашди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!