Терма жамоамиз Олмалиқда Ҳиндистон ва Беларусга қарши ўйнайди

  • 20 Mar 21:08
  • Suhrob Xolbekov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Aёллар ўртасидаги "Осиё кубоги-2022" саралаш баҳсларига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси 29 мартдан 12 апрелга қадар Олмалиқ шаҳрида ўқув-машғулот йиғини ташкил этади. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар бермоқда.

Tecno

Икки ҳафта давом этадиган мазкур йиғин давомида Баҳром Норсафаров мураббийлиги остидаги терма жамоамиз Ҳиндистон ва Беларусь вакилларига қарши майдонга тушади.

5 ва 11 апрель куни бўлиб ўтадиган халқаро ўртоқлик учрашувларига ОКМК стадиони мезбонлик қилади.

Халқаро ўртоқлик учрашувлари

5 апрель
Ўзбекистон – Ҳиндистон

8 апрель
Ҳиндистон-Беларусь

11 апрель
Ўзбекистон – Беларусь

Comments

You must be logged in to commet!