Терма жамоамиз ўртоқлик ўйинида ғалаба қозонди

  • 5 апрель, 2021, 18:34
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Осиё кубоги-2022" саралаш баҳсларига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон аёллар терма жамоаси муҳим ўйинлар олдидан бир қатор ўртоқлик ўйинлари ўтказишни режалаштирган.

Tecno

Ана шундай ўртоқлик баҳсларидан бири бугун Олмалиқ шаҳридаги ОКМК стадионида Ҳиндистон терма жамоасига қарши бўлиб ўтди. Ўйин Баҳром Норсафаров шогирдларининг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Шу куни терма жамоамиз сафида ягона голни 87-дақиқада Мафтуна Шойимова киритди.

Аёллар терма жамоамиз навбатдаги ўртоқлик учрашувини 11 апрель куни Беларусь терма жамоасига қарши ўтказади. Ушбу ўйинларга жами 23 нафар футболчи жалб этилган.

Ўртоқлик учрашуви

Ўзбекистон - Ҳиндистон 1:0

Гол: Мафтуна Шойимова (87)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!