Термадаги дебютда учта гол урган вундеркиндни учта гранд талашяпти
TEAMtalk нашри хабарига кўра, “Челси”, “Манчестер Юнайтед” ва “Манчестер Сити” клублари 16 ёшли ирландиялик ҳужумчи Мэйсон Мелияни трансфер қилишга шошиляпти.
Айни пайтда ёш футболчи “Сент-Патрикс Атлетик” жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда. Яқинда у Ирландиянинг 17 ёшгача бўлган футболчилардан таркиб топган терма жамоасида дебютини ўтказди.
Мэйсон Мелия биринчи учрашувидаёқ учта гол урди ва ўйинни кузатишга келган Лондон ва Манчестер клублари скаутлари эътиборини ўзига қаратди.
Мелия профессионал фаолиятини анча эрта бошлаган. У “Сент-Патрикс Атлетик”нинг асосий таркибидаги дебютини 15 ёшида нишонлаган.
Жорий мавсумда ёш ҳужумчи еттита учрашувда қатнашиб, рақиблар дарвозасини икки марта ишғол қилди ва бир бор жамоадошига голли пас узатди.
Фикрлар