Термиз шаҳрида профессионал ММА кечаси ташкил қилинади

  • 8 май, 2021, 15:26
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
CHERY AUTO

22-23 май кунлари Термиз шаҳри ММА бўйича профессионал жанг кечасига мезбонлик қилади. Янада аниқроқ қилиб айтганда, Сурхондарё вилояти ҳокими кубоги учун ўзига хос турнир ташкил этилади.

Tecno

Мазкур жанг кечасининг карди 16 та жангдан иборат бўлади. Юртимизнинг истеъдодли ММА жангчилари билан бир қаторда қўшни Тожикистон, Афғонистон, Қирғизистондан ҳам юқори даражадаги спортчилар таклиф этилган.

Аслида, ушбу турнир апрель ойида бўлиб ўтиши лозим эди. Бироқ баъзи сабабларга кўра, бу қолдирилганди. Мазкур турнирнинг ташкилотчиларидан бири, Ўзбекистон ММА ассоциацияси Сурхондарё вилояти бўлими ижрочи директори Валижон Азимовнинг сайтимизга маълум қилишича, ушбу жанг кечаси юқори даражада ташкил этилиши кўзда тутилган. Шунингдек, жуфтликларни танлашга ҳам жиддий ёндошилган.

22 май куни "Face to Face" маросими ўтказилса, 23 май куни Термиз шаҳар Санъат саройи “Амфитеатр”да жанглар бўлиб ўтади.

Тез орада жанг қилувчи жуфтликларни ҳам маълум қиламиз. Воқеалар ривожини бизда кузатиб боринг!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!