
Термиз “Uzbekistan Judo Tour” мусобақасининг ғолиблари маълум
Сурхондарё вилоят Яккакураш спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактаби мезбонлик қилган “Uzbekistan Judo Tour” турнири ўз якунига етди.
Ўз вазн тоифаларида Бобур Ваджиев, Алимардон Абдулаҳатов, Муҳаммадали Тангриев ва Шохиста Назарова чемпионлик шоҳсупасига кўтарилишди. Ғолиблар 22, кумуш медал соҳиблари 14, бронза медали совриндорлари 7 миллион сўм пул мукофотини ҳам қўлга киритишди.
Медаллар жамғариш бўйича Сурхондарё вилояти жамоаси биринчи ўринни эгаллади. Мусобақа мезбонлари 2 та олтин, 1 та кумуш 3 та бронза медалига эга чиқишди. Кучли учликдан Тошкент шаҳри (2 та олтин, 1 та бронза) ва пойтахт вилояти (1 та кумуш, 2 та бронза) жамоалари жой олишди.
-66 кг вазн тоифаси:
1. Бобур Ваджиев (Тошкент вилояти)
2. Муҳриддин Тиловов (Қашқадарё)
3. Баҳром Асадов (Бухоро)
3. Фарруҳ Қобилбоев (Тошкент вилояти)
-81 кг вазн тоифаси:
1. Алимардон Абдулаҳатов (Сурхондарё)
2. Ҳожиакбар Тошев (Бухоро)
3. Бобур Янгибоев (Сурхондарё)
3. Муроджон Йўлдошев (Тошкент шаҳри)
+90 кг вазн тоифаси:
1. Муҳаммадали Тангриев (Тошкент вилояти)
2. Шермуҳаммад Жандреев (Сурхондарё)
3. Жаҳонгир Маматраҳимов (Сурхондарё)
3. Отабек Тўрабоев (Сурхондарё)
+70 кг вазн тоифаси:
1. Шохиста Назарова (Сурхондарё)
2. Юлианна Шубладзе (Тошкент шаҳри)
3. Севинч Маҳмуджонова (Сирдарё)
3. Моҳларойим Тухтамишева (Тошкент шаҳри)
Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Фикрлар