Термизда профессионал бокс бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” ўтказилди. Тўлиқ натижалар билан танишинг!

  • 19 сентябрь, 2023, 13:36
  • 0
  • Бокс

Термиз шаҳридаги амфитеатрда Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси билан ҳамкорликда “Сурхондарё вилояти ҳокими кубоги” турнири бўлиб ўтди.

Кардидан 14 та жанг ўрин олган ушбу бокс оқшомини вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов очиб берди. Турнирда Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси раиси Умид Якубов, раиснинг биринчи ўринбосари Ғофур Раҳимов ҳам иштирок этди.

Марказий жанг 8, қолган барча баҳслар 4 раунддан иборат бўлди. Мезбонлар вакили Музаффар Расулов марказий жангнинг учинчи раундида наманганлик Обиджон Мирзараҳимовни мағлубиятга учратди. Иккита жанг дуранг натижа билан якунланди.

Профессионал бокс кечаси натижалари:

55,2 кг: Худойназар Фаёзов (Тошкент вилояти) - Дониёржон Шокиров (Тошкент вилояти)

63,5 кг: Сардор Аширов (Жиззах) - Ассилжан Галимжанули (Қозоғистон)

58,9 кг: Мироншоҳ Мулласобиржонов (Жиззах) - Бекмурод Ҳакимов (Фарғона)

90,8 кг: Нурмуҳаммад Аҳмедов (Сурхондарё) - Худоёрхон Зоиров (Жиззах)

69,8 кг: Рамил Шукумеров (Сирдарё) - Абдужабборов Оҳунов (Фарғона)

90,8 кг: Фазлиддин Ражабов (Сурхондарё) - Сардор Шомуродов (Қорақалпоғистон)

61,2 кг: Камронбек Эшматов (Андижон) - Абдурашид Ахбобов (Фарғона)

66,6 кг: Миржалол Абдуғаффоров (Сирдарё) - Асадбек Авазов (Сурхондарё)

63,5 кг: Озодбек Тўхтаев (Жиззах) - Асрор Шаҳобиддинов (Андижон) ДУРАНГ

79,3 кг: Одилжон Жўрабоев (Фарғона) - Самандар Жалолов (Сурхондарё)

90,8 кг: Акмурод Ғаффоров (Сурхондарё) - Шоҳжаҳон Абдуллаев (Андижон) ДУРАНГ

63,5 кг: Оҳун Дўсматов (Самарқанд) - Асадбек Абдураимов (Навоий)

57,1 кг: Фазлиддин Каттақулов (Сурхондарё) - Аббосбек Аширалиев (Андижон)

69,8 кг: Музаффар Расулов (Сурхондарё) - Обиджон Мирзараҳимов (Наманган)

Ғолиб боксчиларга пул мукофоти ва қимматбаҳо совғалар тантанали равишда топширилди.

PS. Икки дуранг натижа билан якунланган жангдан ташқари қолган жуфтликларда исм-шарифи биринчи келтирилган боксчилар ғалаба қозонган.
                                                                                                       Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!