Терренс Кроуфорд: "Мен бутун умрим давомида орзу ва бир жуфт қўлқопдан бошқа ҳеч нарсаси бўлмаган бола учун жанг қилдим"
Беш вазн тоифасида жаҳон чемпиони Терренс Кроуфорд (42-0, 31 КО) фаолиятини якунлаш тўғрисидаги қарорини изоҳлаб берди.
"Ҳар бир жангчи бу лаҳза келишини билади, аммо қачон эканини билмайди. Бутун умрим давомида ниманидир излаб яшадим. Бу камарлар, пул ёки машҳурлик эмас эди. Бу туйғу бутун дунё сендан шубҳаланганда ва сен уларнинг янглишганини исботлаганингда пайдо бўлади. Мен оилам учун, шаҳрим учун жанг қилдим. Орзу ва бир жуфт қўлқопдан бошқа ҳеч нарсаси бўлмаган ўша бола учун курашдим. Мен бу спортга ҳар бир нафасим, ҳар бир чандиқ, ҳар бир ютуқ ва юрагимнинг ҳар бир заррасини бахшида этдим!" - деб ёзди америкалик ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, Кроуфорд охирги жангида Сауль Альваресни енгиб, супер ўрта вазнда мутлақ жаҳон чемпионига айланганди.



Фикрлар