Тевес жамоасини яна Либертадорес кубоги финалига олиб чиқмоқчи
Ads

"Бока Хуниорс" клуби форварди Карлос Тевес ўзининг келажак фаолияти ҳақида қарор қабул қилди. Бу ҳақда TyC Sports хабар бермоқда.

Унга кўра 34 ёшли аргентиналик футболчи “Бока” сафида тўп суришда давом этмоқчи. Бундан ташқари у жамоасининг яна бир бор Либертадорес кубоги финалига чиқишига қўлидан келганча ёрдам бермоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Тевеснинг “Бока Хуниорс” билан амалдаги шартномаси 2019 йилнинг 31 декабрь куни ўз ниҳоясига етади. Бундан аввалроқ у ушбу келишув якунлангач фаолиятини якунлаши ҳақида маълум қилган эди.

Минбар

Барча блоглар