
Техрон дербисида Жепаровнинг жамоаси мағлуб бўлди
Бугун Эрон Про лигасида 10-тур ўйинлари давом эттирилди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Сервер Жепаров фаолият олиб борадиган “Истиқлол” жамоаси “Персеполис”га қарши баҳс олиб борди.
Техрон дербиси мақомида ўтган қарама-қаршиликда “Персеполис” 1:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.
Ҳамюртимиз учрашувнинг 86-дақиқасида захирадан майдонга туширилди.
Эрон Про лигаси. 10-тур
“Персеполис” – “Истиқлол” 1:0
Гол: Алипур(23 пенальтидан).
Фикрлар