Тез орада "Вест Хэм"нинг хўжайини ўзгариши мумкин

Чехиялик миллиардер Даниэль Кретинский "Вест Хэм" клубини сотиб олмоқчи. Бу ҳақда Sky Sports хабар тарқатмоқда.

Манбага кўра, тадбиркор келаси ҳафта охиригача "болғачилар"нинг 27 фоиз акциясини, келажакда эса клубни тўлиқ қўлга киритиш ниятида.

Кршетинскийдан биринчи транш 600-700 миллион фунтни ташкил қилиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, "Вест Хэм" премьер-лиганинг жорий мавсумини муваффақиятли бошлади. Лондон клуби 9 турдан кейин мусобақа жадвалида тўртинчи ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!