Тезкор! Бабаяннинг лицензияси вақтинча қайтариб олинади
Суперлиганинг 18-туридан ўрин олган “Сўғдиёна” — “Навбаҳор” учрашуви якунида кўнгилсиз воқеа келиб чиққани бир қатор спорт нашрлари томонидан маълум қилинди. Унга кўра, меҳмонлар устози Самвел Бабаян матбуот анжуманига кириш чоғида футбол мухлисларидан бири билан тортишиб қолган.
Мазкур вазиятга Миллий гвардия ходимлари ҳам аралашган. Бабаяннинг баланд овозда ҳунук сўзлар билан бақираётганини эшитган айрим журналистлар матбуот анжуманлари хонасидан кўчага югуриб чиққан. Бу вақтда мутахассис ОАВ ходимлари ҳолатни тасвирга туширмоқда деган фикрда, ўз шерикларидан ca нашри вакилининг телефонини тортиб олиш ҳамда ундаги видеотасвирларни ўчириб ташлашни талаб қилган.
Шундан кейин Бабаяннинг шериги ҳамда ЎзПФЛ томонидан шу йилнинг 26 февраль санасида ID 140 рақамли аккредитация олган Фарҳод Умаралиев журналистнинг қўлидан унинг шахсий телефонини тортиб олиб, ўзбошимчалик билан ундаги материалларни ўчириб ташлаган. Бу ҳаракатларни вазиятга гувоҳ бўлган бошқа нашрлар ҳам тасдиқлади.
ЎзПФЛ Регламентларида жамоа расмийлари мусобақалар давомида ўзларини қандай тутишлари аниқ кўрсатиб ўтилган. Жамоа устозлари ҳар қандай ҳолатда ҳам ўзларини наъмуна сифатида кўрсатишлари шарт.
Биз футбол ва ундаги ҳиссиётларни ҳурмат қилган ҳолда мураббийларнинг ўйин вақтидаги эмоцияларини табиий қабул қиламиз ва фақатгина жуда ошириб юборилган вақтда мураббий ишини тегишли қўмитага оширамиз. Бироқ Самвел Бабаян учрашув давомида уни тинимсиз ҳақорат қилган футбол мухлиси билан расмий тадбиргача ҳисоб-китоб қилишга уриниши тўғри иш эмас. Қолаверса, ЎзПФЛ мусобақаларини ёритиб борувчи журналистларнинг стадионлардаги фаолиятини “ЎзПФЛ томонидан ўтказиладиган тадбирлар ва мусобақаларда ишловчи ОАВ вакиллари учун йўриқнома” орқали тартибга солади, уларга шу асосда аккредитация тақдим этилади.
Шундан келиб чиқиб, ЎзПФЛ ўз тадбирларида фаолият олиб бораётган ОАВ вакилларини ҳар қандай ҳолатда ҳам ҳимоя қилади. Бабаян ва унинг шериклари томонидан амалга оширилган иш шу томондан қаралганда на этика нормаларига, на Регламентга ва на қонунчиликка тўғри келади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, ЎзПФЛ Самвел Бабаяннинг мазкур ишини Тартиб-интизом қўмитасига оширади ва унга қадар мураббийнинг лицензиясини қайтариб олади. Шунингдек, қўмитада иш кўриб чиқилаётган вақтда жазо енгилроқ бўлиши учун “Навбаҳор лочинлари” футбол клуби ва шахсан Самвел Бабаянни ОАВ вакилларидан узр сўрашга чақиради.
Бунга қадар ҳам матбуот анжуманида кўнгилсиз воқеа келтириб чиқарган, бироқ кейинчалик ўз айбига иқрорлигидан келиб чиқиб, қайта аккредитация берилган Фарҳод Умаралиевнинг аккредитацияси ҳам қайтариб олинади ва у ЎзПФЛ мусобақалари учун рўйхатдан қайта ўтказилмайди. Мазкур шахс матбуот анжуманида иштирок этгани аниқланса, ҳар қандай мезбон клуб жаримага тортилади.
Фикрлар
1. Журналистлар эшитларинг хамманг соткинсанлар Узбек спортини, Узбек футболини кенг еритиш урнига каердаги АПЛ, Ла лига бундеслига деса Ватанингни сотиб ушаларни ёритасанлар. Кани качонгача европа футболини курсатасанлар, Узбек футболини дунёга ким еритади. Кейин макола езишни аввал урганларинг каерни караса Шомуродов жамоадоши у ёкка утди, Шомуродов жамоадоши касал экан. Машарипов билан бирга уйнаган фалончини тугилган куни санлар жиннимисан. Нега халкни алдайсанлар нима тугрисини езса одам укимийдими маколангни фирибгар узларингу яна фирибгарларни гапирасанлар. Узбек футболини дунеда кайси мамлакат танийди хеч кайси мамлакат танимайди бунга сабабчи санлар. Европани кутини упаверсаларинг бизни футбол чукиб бораверади. Нега Узбек каналларида факат европа футболи кани бошка давлат каналларида Узбек футболи йук бунга сабабчилар санлар. Урниларингни бушатиб куйларинг еш журналистларга, энг кулгилиси учтанг утирволасанлар кайси команди нима килади кайсини ютади ва ютказади деб фол очгинча хакикатни езларинг.
2. Коментаторларга. хурматли коментаторлар яхшиси Узбекистон суперлигасини шархламай куяверларинг жим утириб кураверамиз. Нега Европа футболини юракдан шархлайсанлар гол урса бакирасанлар Узбек футболи санлар учун бир тийин айникса Х. Хамидов, Б. Акмалов колганини танимайман ва танишни хам хохламайман. Узбекистондаги Футбол канали факат европа футболи учун Спорт каналида эса Узбек футболи билан европа футболи бир вактда уйинлар буп колса Ватанини футболидан кура Европани курсатади. Санларга гапим ким булсаларинг хам Ватанингни унутиб куйма, агар хозламасаларинг кет уша Европанга. Х. Хамидов Навбахор Сугдиена уйинида футбол шархлаш урнига факат дуранга ишкибозлик килди сабаби Пахтакор жамоаси олдинрокка утиш учун. Хурматли Х.Хамидов сан шеьр езиб европа футболингни куриб юраверинг ТВ ни тинч куйинг. Коментаторлар барчанг бетараф буганингда Узбек футболини чин дилдан шархлашни хохлаганингда ТВ да ишлаларинг яхши шархловчиларга жойни бушатиб куй Европа футболи учун бошка канал очиб шархлайвер санларга эмас Узбек футболини шархлаш.
Бу гапларим чин калбдан ездим юкоридагиларга етиб борса хурсанд булардиму, лекин бунака журналистлар билан етиб бормаслиги биламан. Кискаси Худодан куркларинг йигиштир калбаки журналистлик ва шархловчиликларингни дегим келадию афсус бефойда.
Qo'ldan nima kelsa qilinglar Xudo xoxlar Navbahor chempionlikni han Kubukni ham oladi.