Тезкор! ФИФА ҳамда УЕФА Россия терма жамоаси ва клубларини ҳалқаро мусобақалардан четлатди

Футбол ташкилотлари Россия терма жамоаси ва клубларини ҳалқаро мусобақалардан четлатишга қарор қилди. 

ФИФА ва УЕФАнинг қўшма баёнотида маълум қилинишича, Россия терма жамоалари  ва клублари ушбу ташкилотлар ўтказаётган мусобақаларда иштирок эта олмайди. 

Шу тариқа, Россия термаси ЖЧ-2022 саралаш баҳсларида ўйнамайди ва Қатарда мезбонлик қиладиган мундиални ўтказиб юборади.

"Спартак" жамоаси эса Европа лигаси 1/8 финал босқичидан ўрин олган "Лейпциг"га қарши баҳсда майдонга тушмайди. Немис клуби тўғридан тўғри кейинги босқичга йўл олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!