Тезкор голларни урган МЮ футболчиси АПЛ тарихига кирди

"Манчестер Юнайтед" Англия Премьер лигасининг 14-турида "Лидс" устидан 6:2 ҳисобида зафар қучди.

Учрашувнинг дастлабки 3 дақиқаси ичида ярим ҳимоячи Скотт Мактоминай дубль қайд этди. Шу тариқа, у бундай натижага эришган биринчи футболчи сифатида мусобақа тарихига кирди.

АПЛ жорий мавсумининг стартидан бери шотландиялик ярим ҳимоячи бирорта гол урмаганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!