Тезкор! Исроил Мадримов ва Мишель Соро ўртасидаги чемпионлик жанги учун белгиланган промоутерлик савдоси қолдирилди

  • 22 август, 2021, 16:10
  • 0
  • Бокс

Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WВА) профессионал бокснинг супер ярим ўрта вазн тоифасида (-69,8 кг) Исроил Мадримов ва WBA Gold чемпиони Мишель Сорони вақтинчалик жаҳон чемпионлик камари учун жангга буюрган ҳамда 23 август санасига жангни ташкил этиш учун промоутерлик аукционини эълон қилган эди.

Ташкилотнинг хабар беришича, бир неча вазн тоифаларида иккинчи даражали жаҳон чемпионлик камарлари (WBA Regular, WBA Interim, WBA Gold) сонини қисқартириш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Шу сабабли, WBA Interim яъни вақтинчалик жаҳон чемпионлик камари учун бўлиши кутилган Мадримов ва Соро ўртасидаги жанг бўйича қарор қайта кўриб чиқилади. Ташкилот камарлар сонини камайтириш бўйича ҳолатни ўрганиб чиқади ва якуний буйруқ беради.

Қисқа қилиб айтганда, энди ташкилот жанг статусини белгилашини кутишимиз керак бўлади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу вазн тоифасида энг нуфузли WBА Super камари Жермелл Чарлога, кейинги ўринда турувчи WBA Regular камари Эрисланди Ларага тегишли. Исроил Мадримов эса рейтингда биринчи ўринда бормоқда ва чемпионлик учун мажбурий даъвогар ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!