Тезкор! Жалолиддин Машариповнинг янги жамоаси номи маълум
Ўзбекистон терма жамоаси аъоси Жалолиддин Машарипов Суперлигага қайтмоқда. SPORTS.uz сайти журналисти Яҳёхўжа Улуғхўжаевнинг маълум қилишича, унинг жамоаси номи ҳам маълум.
"Жалолиддин Машарипов "Навбахор" футболчисига айланди. Тез орада клуб бу маълумотни тасдиқлайди", - дейилади хабарда.
Аввалроқ, Грециянинг "Пансеррайкос" жамоаси футболчимиз Жалолиддин Машарипов билан хайрлашганини маълум қилган эди. Бу ҳақда клуб ўзининг расмий саҳифаси орқали хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, Жалолиддин "Пансеррайкос"га эркин агент сифатида кўчиб ўтганди. У мазкур клуб сафида жами 8 та ўйинда иштирок этди ва 2 ассист, битта сариқ карточкани ўз номига ёздириб қўйди.
Фикрлар