Тезкор! Мбаппе Мадридга келди (фото)

Килиан Мбаппе мавсум сўнгида "Пари Сен-Жермен"ни тарк этиши тобора ҳақиқатга айланиб бормоқда.

COPE нашрининг ёзишича, франциялик футболчи бугун Мадридга келди. Унга Испания пойтахтида Ашраф Ҳакими ва унинг укаси ҳамроҳлик қилмоқда. Сўнгги хабарларга қараганда, улар бирга овқатланган.

Ҳозирча, Килианнинг "Реал" билан шартнома имзолаши борасида янгилик йўқ. Бироқ катта эҳтимол билан бу тез орада амалга ошади.

23 ёшли футболчи жорий мавсум ПСЖ сафида 43 ўйинда майдонга тушиб, 35 гол ва 23 ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйишга муваффақ бўлди.

photo_2022-05-09_19-40-07

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!