Тезкор! "Насаф"нинг "Ал-Айн"га қарши ўйинида "Goal-line" технологиясидан фойдаланилади!
Хабарингиз бор, эртага соат 19:00 да "Насаф" клубининг Осиё чемпионлар лигаси нимчорак финал босқичи доирасида БААнинг "Ал-Айн" жамоасига қарши ўйини старт олади.
SPORTS.uz сайтига маълум бўлишича, мазкур тўқнашувда "Goal-line" технологияси ишлатилади. Ҳозирда Қарши шаҳрига техникалар етиб келган.
Маълумот ўрнида, "Goal-line" технологияси голни аниқлашда ҳакамларга ёрдам бериб келади. Агар тўп чизиқни кесиб ўтса, реферининг қўлидаги соатга махсус сигнал етиб боради ва шу орқали муаммоли вазият технология ёрдамида ҳал этилади.
Фикрлар