Тезкор! Остон Ўруновга бир қанча хориж клубларидан таклифлар бўлмоқда

Хабарингиз бор, Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Остон Ўрунов ўтган мавсум "Персеполис" билан Эрон чемпиони бўлди. Теҳрон клуби айни дамда янги мавсумга тайёргарлик кўрмоқда. 

Эрон нашрлари сўнгги пайтларда Ўруновни "Песеполис"ни тарк этгани хақида  тинимсиз ёзмоқда. Шу масалага ойдинлик киритиш мақсадида футболчи билан боғландик. Унга кўра, Остонга бир нечта араб клуби, БАА ва Қатардан ҳам таклифлар бўлган. Номи очиқланмаган жамоали "қизиллар" билан шартномани бекор қилишини сўраб катта маош таклиф қилган. Остон эса, Эронда ўзини яхши хис қилгани боис хеч қаерга кетмоқчи эмас.

Биздаги маълумотларга кўра форслар Ўруновга янги, узоқ муддатли контракт таклиф этмоқчи. "Персеполис" терма жамоамиз вингерини сотиш борасида келган барча таклифни рад этди.

Эслатиб ўтамиз, 23 ёшли футболчи Қатардаги Осиё кубогидан сўнг Эрон чемпионатига кўчиб ўтганди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!