Тезкор! Ўзбекистон клублар ўртасидаги Осиё чемпионатига мезбонлик қилади

Ўзбекистон аёллар клублари ўртасидаги Осиё чемпионатига мезбонлик қилади. Бу ҳақда ОФК расмий сайти хабар берди. 

Ушбу мусобақа жорий йилнинг 15-28 август кунлари бўлиб ўтади. Мамлакатимиз 20-26 август кунлари бўлиб ўтадиган Ғарбий минтақадаги клублар ўртасидаги турнирни ўзида қабул қилади.

Шарқий минтақанинг мезбони биринчи турга яқин аниқланади. Ғарб ва Шарқ минтақалари ғолиблари ўртасидаги финал 22 октябрь куни ОФК кубоги финали билан бир кунда ўтказилиши режалаштирилмоқда.   

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Каримов Нозиржон
21/05/2022 21:20
Шуни тугри езса буладику Узбекистон аеллар уртасидаги деп