Тезкор: “Рома” ҳужумчини сотувга қўйди!

Жозе Моуриньо “Рома”ни гранд клублар қаторига қўша олмади. Бу галги мавсум ҳам римликлар кутганчалик бўлгани йўқ.

“Рома” Европа лигаси финалини “Севилья”га бой бериб совринсиз қолди ва Чемпионлар лигаси ҳам уларга армон бўлди.

Энди таркибда ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда. Клуб раҳбарияти икки йил муқаддам Жозе Моуриньо таклифи билан 40 миллион евро эвазига олиб келинган Тэмми Абрахамдан воз кечишга қарор қилди.

25 ёшли англиялик футболчи ёзда сотиб юборилади. Клуб мутасаддилари Абрахам бўйича ҳар қайндай таклифни кўриб чиқишга тайёр.

Абрахам жорий мавсумда 53 та учрашувда майдонга тушиб, тўққизта гол ва еттита ассист қайд этди. Унинг трансфер суммаси 45 миллион еврони ташкил қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
expert Umid-informatik
02/06/2023 14:50
Шомуродовга қилган муносибати учун худодан қайтди ёзда Рома хаёрлашади Мввру билан
expert Umid-informatik
02/06/2023 14:49
Шомуродовга қилган муносибати учун худодан қайтди