Тезкор! Россия терма жамоасини бошқарган мураббий вафот этди

Россия миллий терма жамоасига устозлик қилган машҳур мураббий Георгий Ярцев 75 ёшида вафот этди. Дастлабки маълумотларга қараганда, унинг ўлимига ўткир юрак етишмовчилиги сабаб бўлган.

Георгия Ярцев футболчилик фаолиятининг энг гуллаган даврини Москванинг “Спартак” клубида ўтказган. 1979 йилда бу жамоа сафида мамлакат чемпиони бўлган.

Ярцев мураббийлик фаолиятида “Спартак”, “Торпедо”, “Динамо”, “Ротор” ва Молдованинг “Милсами” жамоаларини бошқарган. 1996 йили “Спартак” билан Россия чемпионлигига сазовор бўлган.

Россия терма жамоаси бу мутахассис қўл остида 2004 йилги Европа чемпионатининг финал босқичида қатнашган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
. мансур
15/07/2022 21:41
Жойи жаннатда бўлсин, жуда зўр футболчи эди