Тезкор хабар! “Ал Садд” етакчиси Қаршига келмайдиган бўлди
Ads

Хабарингиз бор, Қаршининг “Насаф” жамоасининг ОЧЛ 3-тури доирасида ўз майдонида Қатарнинг “Ал Садд” жамоасини қабул қилади.

“Ал Садд” етакчиларидан бири, эронлик ярим ҳимоячи Муртазо Пуралиганжи жароҳати боис, 3 ҳафта майдонга туша олмайди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

25 ёшли футболчи куни кеча Қатар Юлдузлар лигаси 18-туридан ўрин олган “Ал Ахли”га қарши (5:0) баҳсда жароҳат олгани айтилмоқда. Пуралиганжи ушбу ўйиннинг 79-дақиқасида заҳирага олинган эди.

Клуб расмий сайтида ёзишича, у бугун тиббий кўрикдан ўтди ва 3 ҳафта жамоасига ёрдам бера олмайди. У бу мавсум чемпионат баҳсларида “Ал Садд” сафида 17 баҳсда иштирок этиб, 3 та гол киритганлигини қўшимча қилиш жоиз.

Маълумот учун, “Насаф” – “Ал Садд” ўйини 5 март куни бўлиб ўтади.