Тезкор хабар: Азиз Ибрагимов ЕЧЛда иштирок этадиган жамоа сафига ўтди!

Сўнгги вақтларда фаолиятини Эроннинг “Машина Сози” жамоасида олиб борган Азиз Ибрагимов Латвиянинг “Спартак” клуби сафига кўчиб ўтди. Бу ҳақда Латвия ОАВлари хабар бермоқда.

“Спартак” футболчимиз билан қанча муддатга шартнома имзолагани номаълум. Ҳозирча, Латвия Футбол Федерацияси Ибрагимов трансфери бўйича, барча ҳужжатларни қабул қилмагани айтилмоқда.

Маълумот учун, “Спартак” клуби Юрмала шаҳри шарафини ҳимоя қилади. 2007 йилда ташкил этилган жамоа ўтган йили ўз тарихида илк бор мамлакат чемпиони бўлди ва ЕЧЛ саралашида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. “Спартак” ЕЧЛдаги иштирокини 2-саралаш босқичидан бошлайди. Юрмалаликлар бу босқичда Қозоғистоннинг “Астана” клуби билан куч синашади. Илк ўйин 12 июль куни Латвияда бўлиб ўца, жавоб баҳси бир ҳафтадан сўнг Остонада бўлиб ўтади.

Бунга қадар, ушбу клуб икки бор Европа лигаси саралашида иштирок этган ва ҳар сафар саралашдан чиқа олмаган.

30 ёшли Ибрагимов ярим мавсум давомида “Машина Сози” сафида Эрон Про лигасида 9 та ўйинда иштирок этганини қўшимча қилиш жоиз.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!