Тезкор хабар! Бектемир Мелиқўзиев лицензион мусобақага бормайдиган бўлди

Хабарингиз бор 3-11 март кунлари Иордания пойтахти Амман шаҳрида бокс бўйича Осиё/Океания минтақаси боксчилари учун лицензион мусобақа ташкил этилади. Ушбу мусобақа Токио-2020 Олимпиадасига йўлланма бериши билан ҳам аҳамиятлидир.

Афсуски, ушбу лицензион турнирга йўл оладиган Ўзбекистон терма жамоаси сафида жиддий йўқотишга учради. -75 кг вазн тоифасида мусобақага бориши керак бўлган Бектемир Мелиқўзиев номаълум сабабларга кўра ушбу турнирга бормайдиган бўлди.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Бектемирда Токиога бориш учун имконият бор. У Францияда бўладиган кейинги лицензион турнирда иштирок этиб, ушбу йўлланмага эга чиқиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Сурхон Барлос
03/03/2020 11:35
гумон яхши эмас-ку лекин, пухта режалаштирилганга ўхшайди