Тезкор хабар! ЎФА Ижроқўми Вадим Абрамовни футболга қайтиши учун рухсат берди

Сўнгги бор Фарғонанинг “Нефтчи” клуби бош мураббийи сифатида фаолият олиб борган ўзбекистонлик мутахассис Вадим Абрамов профессионал фаолиятини давом эттириши мумкин.

Вадим Абрамов бу борада Ўзбекистон футбол ассоциациясига мурожаат билан чиққанди. Ташкилот Ижроқўми унинг аризасини ўрганиб чиқди ҳамда Вадим Абрамовга мураббийлик фаолиятини давом эттириш учун рухсат берди.

Мазкур мутахассис мамлакат футболи учун салмоқли меҳнат қилган. У эришган натижалар ҳурматга лойиқ. Шу билан биргаликда Вадим Абрамов ҳам футболчилар, мураббийлар ва мутахассисларни ҳурмат қилиши лозим.

Мураббийлар, клублар раҳбарлари битта жиҳатни тўғри тушуниб олиши керак. Бундан буён футбол бедарвоза бўлмайди. Ҳар бир иш, ҳар бир ҳатти-ҳаракатнинг жавоби бўлмоғи лозим. Ҳозирда ҳам буни англаб етмаётган ва ўз ҳолича иш олиб бораётган кишилар орамизда бўлиши мумкин. Кимдир футболга гард юқтирмоқчи бўлса, унга орамизда жой йўқ. Ўз ишини билиб, профессионал тарзда адо этиш истагида бўлган, ўз устида ишлашдан тўхтамайдиган кадрлар учун эса барча эшиклар очиқ.

ЎФА Вадим Абрамовнинг келгуси фаолиятига омад тилайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!