Тезкор хабар! ОФК 2020 йилга режалаштирилган "ЖЧ-2022" саралаш ўйинларини ўтказмасликка қарор қилди
Хабарингиз бор, кузда Ўзбекистон миллий жамоаси "ЖЧ-2022" ва "Осиё кубоги-2023"га қўшма саралашидан ўрин олган бир қатор учрашувларда майдонга тушиши режалаштирилган эди.
Аммо, сайёрамизда коронавирус билан боғлиқ вазият ҳамон мураккаблигича қолаётгани сабаб, ОФК ва ФИФА ўзаро келишган ҳолда жорий йил охиригача миллий жамоалар ўртасидаги расмий учрашувларни ўтказмасликка қарор қилди. Ушбу ўйинлар 2021 йилда ташкил этилади.
Саралаш учрашувларининг янги саналари тез орада эълон қилинади.
Қуйида Ўзбекистон миллий жамоасининг "ЖЧ-2022" ва "Осиё кубоги-2023"га қўшма саралашининг 2-раундидан ўрин олган ва октябрь-ноябрь ойларида ўтказилиши керак бўлган ўйинлар тақвими билан танишиб олишингиз мумкин:
13 октябрь
Яман – Ўзбекистон
12 ноябрь
Ўзбекистон – Сингапур
17 ноябрь
Саудия Арабистони – Ўзбекистон
Шунингдек, сентябрь ойи бошида Тошкентда Тожикистон ва Эрон терма жамоаларига қарши халқаро ўртоқлик учрашувлари ҳам белгиланган эди.
Фикрлар