Тезкор хабар. Олий лига клуби англиялик ярим ҳимоячи билан оғзаки келишувга эришди
Ads

Австралия чемпионатининг “Перт Глори” клуби аъзоси Ростин Гриффитс фаолиятини Ўзбекистонда давом эттириши мумкин.

SPORTS.uz ахборот порталига маълум бўлишича, 29 ёшли ярим ҳимоячи Олий лиганинг топ клуби билан шартнома имзолаши кутилмоқда. "Глори" жамоаси сардори клубни тарк этгач, майдон марказида жиддий муаммоларга дуч келмаслик учун ўз сафларига бошқа бир ярим ҳимоячини қўшиб олган.

Бироқ Гриффитсни миллий чемпионатимизнинг қайси жамоаси билан оғзаки келишувга эришгани ҳақида маълумотлар йўқ. Унинг ҳозирги клубидаги маоши 600 минг АҚШ долларини ташкил этади.

Маълумот ўрнида, келиб чиқиши асли англиялик бўлган ушбу ярим ҳимоячи фаолиятини “Блэкберн Роверс” жамоасида бошлаган. Сўнгра, Шотландиянинг “Гретна”, Англиянинг яна бир жамоаси  “Аккрингтон Стэнли”,  Голландиянинг “Рода”,  Австралиянинг “Аделаида Юнайтед”, “Сентрал Кост Маринерс”, “Норт Квинсленд Фури” ва “Перт Глори” жамоаларида тўп сурган.