Тезкор хабар! Ўзбекистон 2022 йилги Осиё Кубогига мезбонлик қилиши мумкин
Ўзбекистон футбол ассоциацияси мазкур мусобақага мезбонлик қилиш учун ариза топширди. Кеча Осиё футбол конфедерацияси мазкур аризани расман рўйхатга олди.Ўзбекистондан ташқари Ҳиндистон ва Хитой Тайпейи мамлакатлари ҳам мусобақага мезбонлик қилиш учун ариза топширишган.
Бу борада якуний қарор келаси йил ОФК томонидан қабул қилинади. Унгача махсус комиссия аъзолари ҳар уччала мамлакатга сафар уюштириб, мусобақани ўтказиш учун зарур бўлган шарт-шароитлар билан танишиб чиқишади.

Маълумот учун, аёллар терма жамоалари ўртасидаги Осиё Кубогида жами 8та терма жамоа икки гуруҳга бўлинган ҳолда иштирок этади. Гуруҳларда биринчи ва иккинчи ўринни қўлга киритган терма жамоалар тўғридан-тўғри жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритса, 3-ўринни олган иккита жамоа ўзаро куч синашиб, ғолибни аниқлашади. Шу тариқа 5та жамоа аёллар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида қатнашиш имконига эга бўлишади.
Фикрлар