Тезкор хабар! Руслан Нуриддиновда допинг аниқланди. У 2 йилга дисквалификация қилинди
2012 йилги таҳлиллар ўз сўзини айтди.
Ҳалқаро оғир атлетика федерациясининг баёнотига кўра, ўзбекистонлик оғир атлетикачи Руслан Нуриддинов 24 ой муддатга дисквалификация қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги хабар бермоқда.
Юқоридаги манбага кўра, дисквалификация муддати давомида, яъни 2018 йил 18 декабрдан бошлаб 2020 йил 17 декабрга қадар спортчи барча спорт тадбирлари ва мусобақаларида иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум этилади.
2012 йил Лондон Олимпиадасида Руслан Нуриддиновдан олинган иккита допинг-синамаларда таъқиқланган туринабол моддаси 2018 йилда қайта текшириш натижасида аниқланган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар