Тезкор хабар. Санжар Турсунов Қатарга қайтди
Ads

Украинанинг "Ворскла" клубидаги ёрқин ўйинлари билан нафақат Ўзбекистонда балки, Украинада ҳам энг севимли футболчилардан бирига айланган ярим ҳимоячи Санжар Турсунов фаолиятини яна Қатарда давом эттирадиган бўлди.

SPORTS.uz интернет ахборот порталига маълум қилишларича, футболчи "Ал-Харайтият" клубига кўчиб ўтди. Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи қатарликлар билан 1,5 йиллик битимга имзо чеккан. 

Маълумки, 30 ёшли футболчи ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини Қатар Юлдузлар Лигасида ўтказиб, 11 ўйинда майдонга тушиб, украиналиклар сафига қайтган эди. 

Қайд этиш жоиз, "Ал-Харайтият" айни пайтда турнир жадвалида 13-турдан сўнг 3 ғалаба, 3 дуранг ва 7 мағлубият билан 10-ўринни банд этиб турибди. 

Ушбу хабардан қисман ёки тўлиқ фойдаланганда SPORTS.uz ахборот порталининг номи аниқ кўрсатилиши ҳамда ҳавола (линк) берилиши шарт!