Тезкор хабар! Тиаго Безерра Туркия клуби билан келишувга эришди, футболчи “Пахтакор” қайтмайди
Ads

Тошкентнинг “Пахтакор” жамоасининг бразилиялик ҳужумчиси Тиаго Безерра, Ўзбекистон чемпионатига қайтмайдиган бўлди.
 
QALAMPIR.UZ’нинг Туркиядаги манбаси, “Пахтакор” билан шартномаси тугаган ҳужумчининг Туркия чемпионатида ўзи аввал тўп тепган “Адана Демирспор” клуби билан дастлабки келишувга эришгани ҳақида хабар берди.
 
2018 йилда Ўзбекистон чемпионатида йилнинг энг яхши футболчиси деб топилган ҳамда Суперлиганинг тўпурари бўлган Тиаго Безерра, “Адана Демирспор” жамоасининг ҳужум чизиғидаги бўшлиғини тўлдириши кутилмоқда.

Paxta-Loko (6)

Суперлиганинг энг яхши футболчиси "Пахтакор"ни тарк этадими?

Маълумот ўрнида, кеча "Пахтакор" клуби матбуот хизмати жамоа Безерра билан музокаралар олиб бораётганини айтганди.