Тезкор хабар: Видаль

Мюнхеннинг “Бавария” клуби ярим ҳимоячиси Артуро Видаль А Серияга қайтиши мумкин.

Итальян ОАВда ёзишларича, 30 ёшли футболчи Миланнинг “Интер” клуби билан 4 йиллик шартнома имзолашга келишиб олган. Унинг бу ердаги йиллик маоши эса солиқлардан ташқари соф 7,5 млн еврони ташкил этади.

Илгарироқ, “нерадзуррилар” чилилик футболчи  учун 50 млн евро тўлашга тайёр эканлиги айтилган эди. Бироқ “Бавария” футболчини қўйиб юбормаган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)