
“Thailand Open” мусобақасида биринчи ўринни эгалладик!
Хабар берганимиздек, 22 майдан 1 июнгача Таиланднинг Бангкок шаҳри "Thailand Open" халқаро турнирига мезбонлик қилди. Ушбу мусобақада иккита терма жамоамиз вакиллари ҳам иштирок этдилар. Финал баҳсларидан сўнг жамоамиз 5 та олтин, 4 кумуш ва 7 та бронза медалларини қўлга киритди.
Олтин медал:
-50 кг: Шодиёржон Мелиқўзиев
-55 кг: Фарёзбек Дўсматов
-85 кг: Нусратбек Тоҳиров
-48 кг: Фарзона Фозилова
-75 кг: Азиза Зокирова
Кумуш медал:
-70 кг: Муҳаммадазизбек Исмоилов
-75 кг: Жавоҳир Абдураҳимов
-51 кг: Сабина Бобоқулова
-54 кг: Феруза Казакова
Бронза медал:
-60 кг: Мадияр Данияров
-80 кг: Самандар Жалолов
-90 кг: Элёрбек Жўрабоев
+90 кг: Абдураҳмон Рустамов
-57 кг: Нигина Ўктамова
-65 кг: Навбаҳор Ҳамидова
-70 кг: Ойша Тоирова
Мураббийлар: Раҳматжон Рўзиоҳунов, Элшод Расулов, Акмал Ҳасанов, Ботиржон Маҳмудов, Мансур Муқимов, Ислам Таджибаев, Жамолиддин Пўлатов, Истам Кабинов, Шаҳзода Умарова.
Шифокор: Комилжон Расулов.
Медал жамғаришда терма жамоамиз доимгидек тенгсиз бўлди. Биздан кейинги ўринни Қозоғистон боксчилари эгаллади.
Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар берди.
Фикрлар