The-afc.com: Машарипов 3 та жиҳат бўйича ОЧЛда тенгсиз
Қитъамиз футболининг биринчи рақамли ахборот маркази ҳамюртимизни эътироф этди.
Осиё футбол конфедерацияси расмий сайти ҳамюртимиз Жалолиддин Машариповни Ғарб минтақасида энг яхши кўрсаткичга эга футболчилар қаторида тан олди.
Манбанинг статистик таҳлилларига кўра, Машарипов дуэллардаги ғалабалар (60 та), муваффақиятли дриблинг (29 та) ва яратилган вазиятлар сони (20 та) бўйича энг яхши натижани қайд этган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар