"The Best". Кучли учликдагилар Винисиусдан неча очко ортда қолди?
ФИФА "The Best" соврини учун курашда даъвогарлар неча очко тўплаганини эълон қилди.
Мукофот соҳиби "Реал Мадрид" вингери Виниcиус Жуниор бўлди. Мураббийлар, терма жамоалар сардорлари, журналистлар ва мухлислар томонидан ўтказилган овоз бериш натижаларига кўра, вингер 48 балл тўплади.
"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Родри 43 очко билан иккинчи поғонадан жой олди. Учликни Виниcиуснинг жамоадоши Жуд Беллингем якунлаб берди. Ундаги очколарнинг умумий сони 37 тани ташкил қилди.
Маълумот учун, мазкур маросимда йилнинг энг яхшилари аниқланди. Энг яхши мураббий совринини Карло Анчалотти ққўлга киритган бўлса, Эмилиано Мартинес дарвозабонлар ўртасида йилнинг энг яхшиси бўлди. Аёллар орасида эса йилнинг энг яхши дея Айтана Бонмати эътироф этилди.
Фикрлар