The Guardian ҳам Левандовскини энг яхши футболчи, деб топди

The Guardian ўз талқини бўйича якунланиб бораётган 2020 йилнинг энг яхши футболчиларини эълон қилди.

Унга кўра, 1-ўрин ўтган мавсум Германия чемпионати ва кубогида, Чемпионлар лигасида тўпурар бўлган "Бавария" форварди Роберт Левандовскига насиб этди. Кучли учликдан "Барселона" сардори Лионель Месси ва "Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналду жой олди.

The Guardian талқинига кўра, дунёнинг 2020 йилдаги энг яхши 10 та футболчиси:

1. Роберт Левандовски ("Бавария")

2. Лионель Месси ("Барселона")

3. Криштиану Роналду ("Ювентус")

4. Кевин де Брюйне ("Манчестер Сити")

5. Садио Мане ("Ливерпуль")

6. Эрлинг Холанд ("Боруссия" Дортмунд)

7. Килиан Мбаппе (ПСЖ)

8. Муҳаммад Салоҳ ("Ливерпуль")

9. Неймар (ПСЖ)

10. Вирджил ван Дейк ("Ливерпуль").

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)