The Ring: Наоя Иноуэ P4P рейтинги етакчисига айланди
The Ring Наоя Иноуэни вазн тоифасидан қатъий назар дунёнинг энг яхши боксчиси деб тан олди.
The Ring журнали май ойидаги дунёнинг энг яхши боксчилари рейтингида вазн тоифасидан қатъи назар, енгил вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони Наоя Иноуэни биринчи ўринга қўйди. 6 май куни япониялик спортчи Луи Нерини нокаутга учратиб, камарларини ҳимоя қилганди.
Рўйхатнинг иккинчи ўрнида ярим ўрта вазн тоифасида WBA, WBC ва WBO йўналишлари чемпиони Теренс Кроуфорд жой олди. Кучли учликка IBS, WBA ва WBO йўналишлари бўйича оғир вазн тоифаси чемпиони Александр Усик якун ясади.
The Ring маълумотларига кўра тўлиқ 10 талик қуйидагича кўриниш олди:
1. Наоя Иноуэ, энгил вазнда мутлақ жаҳон чемпиони;
2. Теренс Кроуфорд, WBA, WBC ва WBO йўналишлари бўйича ярим ўрта вазн тоифасида чемпион;
3. Александр Усик, оғир вазнда IBF, WBA ва WBO чемпиони;
4. Саул Алварес, суперўрта вазн тоифасида жаҳоннинг сўзсиз чемпиони;
5. Ярим оғир вазнда IBF, WBC ва WBO йўналишлари чемпиони Артур Бетербиев;
6. Дмитрий Бивол, енгил вазнда WBA чемпиони;
7. Эррол Спенс, ярим ўрта вазнли боксчи;
8. Гервонта Девис, енгил вазнда WBA чемпиони;
9. Жесси Родригес, IBF ва WBO чемпиони;
10. Жунто Накатани, енгил вазн тоифасида WBC чемпиони.
Фикрлар