The Sokhibov блоги. Ландавур Бензема

Унинг 79 килограммли танаси худди симлари бир-бирига тегмай қоладиган эски роботни эслатади. У гоҳида дангаса “Сид” лақабли мултфилм қаҳрамонига ҳам ўхшаб кетади. Бироқ вақти келганда у барчани ҳайратдан лол қолдира оладиган нодир асарлар яратади. У ҳар қандай футбол оқшомида ўз голлари ёки қийшиқдан-қийшиқ зарбалари билан ажралиб туради.

Бу бизнинг севимли Бензема

Агар рақиб дарвозабони 10 та гол ўтказиб, атиги 1 та сейвни амалга оширган бўлса, билинг-ки, у Бензема йўллаган зарбани қайтариб қолган. Франциялик ҳужумчини барча ландавур дея масхара қилади, чунки у ландавурликни маромига етказиб бажара оладиган кам сонли ноёб инсонлардан биридир. Аммо футболчини бундай сифат билан сийлашга шошилмаган маъқул. Шунчаки у омадсизлик қурбони. Қизиқ жиҳати шундаки омадсизлик уни фақатгина футбол майдонида таъқиб этмайди, балки…

Бенземанинг ҳайдовчилик қобилиятига баҳо беринг

Audi Q7. (2009 й. декабрь)

 

Ессиз Audi RS6 (2017 й. 22 сентябрь)

Ҳа, у ландавур эмас! Агар шундай бўлганда эди, ЕЧЛ ва ЕЛнинг барча даврлардаги тўпурарлар рўйхатида Терри Анри, Златан Ибрагимович ва Уэйн Руни каби иқтидорларни ортда қолдира олмас эди. Агар Бензема дангаса бўлганда эди, унинг Мадриддаги фаолияти 9 йилдан буён давом этмас ёки Зидан унинг моҳирона етказиб бериладиган голли пасларидан завқ олишини айтмас эди.

Реал Мадрид президенти: “Бензема майдонда ўз санъат асарларини маромига етказиб бажара олади. У Зидан каби тўп билан муомала қилади ва Роналдо (сўйлоқ) каби тарихга муҳрланиб қоладиган фантастик голлар киритади.”

У шундай ажойиб голлар киритадики ҳайратдан ёқангизни ушлайсиз. У томонидан урилган голларни жонли эфирда томоша қилиш шундай завқ берадики, кечагина очиқ дарвозага гол ура олмаган Бенземани дарров кўкларга кўтаришни бошлаб юборамиз.

Балки сиз уни ҳалиям ёқтирмассиз, у сиз тузиб чиққан «ландавурлар рўйхати»нинг энг биринчи қаторида тиржайиб тургандир. Балки унинг «Тоттенхем»га қарши ўйинда «туширган қовуни» сабаб ушбу футболчига бўлган нафратингиз янада оширгандир. Ундай бўлса, сизга яна 4 сабр тилайман, «Реалдош» дўстим. «Галактикослар» устози Зидан таъкидлаганидек, «сабр - муваффақият калитидир»

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!