The Telegraph: “Челси” бугун Лэмпард истеъфосини эълон қилади!
“Челси” бош мураббийи Фрэнк Лэмпард тез орада лавозимини топшириши кутилмоқда.
Буюк Британиянинг машҳур The Telegraph нашри тарқатаётган хабарларга қараганда, Лэмпарднинг истеъфоси яқин соатлар ичида расман эълон қилинади. Клуб мутасаддилари бугун футболчиларни машғулотга келмаслигини тайинлаган.
Лэмпард жамоани 2019 йилнинг ёзидан бери бошқариб келмоқда. Лондонликлар ёзги трансферлар вақтида 200 миллион фунт миқдоридаги маблағни трансферларга сарфлаганига қарамай, жамоа ўйинида ижобий ўзгариш бўлгани йўқ.
Англиялик мутахассис ўрнини анча тажрибали бўлган Массимилиано Аллегри ёки Томас Тухель эгаллаши кутилмоқда.
Фикрлар