The Times: Япония ҳукумати Олимпиадани бекор қилишга келишиб олди
The Times нашри Япониянинг Олимпиадани бекор қилиш режаларидан хабар топди.
Юқоридаги манбага кўра, Япония расмийлари пандемия туфайли “Токио-2020” ўйинларини ўтказиш имконсиз деган хулосага келишди. Бу ҳақда The Times мамлакат ҳукуматининг юқори мартабали расмийларига асосланиб хабар бермоқда.
Нашр суҳбатдошининг сўзларига кўра, Япония расмийлари бу йилги Олимпиадани ўтказа олмасликлари тўғрисида аллақачон келишиб олган ва энди улар бу хабарни “силлиқ” етказиш йўлларини изламоқда.
"Ҳеч ким бу ҳақда биринчи бўлиб гапиришни хоҳламайди, аммо ҳамма бунга рози", - дейди манба The Times газетасига.
Унинг таъкидлашича, Халқаро Олимпия Қўмитаси (ХОҚ) ва Япония ҳукуматининг ўйинларга кейинги тайёргарлик бўйича олдинги баёнотларига қарамай, Covid-19 қишки тўлқини ушбу режаларни бекор қилди. Коронавирусга қарши курашиш учун ҳукумат фавқулодда чоралар кўриши ва мамлакатнинг йирик шаҳарларида, шу жумладан Токиода фавқулодда ҳолат эълон қилишга мажбур бўлди.
Фикрлар