Тиаго Безерра: Гол уришимда асосий ишни Яхшибоев бажарди
Ads

Бухородаги беллашувдан сўнг ҳар икки гол урилишида иштирок этган Тиаго Безерра учрашув ҳақида фикрларини билдирди. Бу ҳақда "Пахтакор" матбуот хизмати хабар бермоқда.

"Сафардаги ҳеч бир ўйин осон кечмаяпти. "Бухоро" ҳам ўз майдонида жиддий қаршилик кўрсатишга ҳаракат қилди. Биринчи бўлимда тўпни назорат қилдик ва бир неча вазиятларни юзага келтирдик. Ҳисобни очганимиздан кейин мезбонлар олдинга ўтишга интилишди. Иккинчи бўлимда уларда 2-3 имконият бўлди, лекин устунлик "Бухоро" тарафида бўлди деб айтиш қийин. Ўйин охирларида энди биз ташаббусга эга чиқдик ва яратилган вазиятлардан бирини самарали якунландик. Гол уришимда асосий ишни Яхшибоев бажарди. Жасур ўша ҳолатда ажойиб ўйнади. Жуда муҳим ғалабани қўлга киритдик.

Олдинда бизни янада жиддий беллашувлар кутмоқда. Мавсум якунида мақсадимизга эга чиқиш учун боримизни ишга соляпмиз. Муҳим ўйинларга яхши тайёрланишга уринамиз", - деди Безерра.