Тиаго Безерра: Ҳар бир яшаётган кунимиз учун Яратганга раҳмат айтишимиз лозим
Ads

 

"Пахтакор"нинг бразилиялик легионери жамоанинг мавсумга тайёргарлиги тўғрисида фикрларини билдирди.

- Йиғин жуда яхши ўтмоқда. Мавсумга ҳозирликни машғулотлар ва учрашувлар ёрдамида ўтказяпмиз. Чемпионат бошланишига яна икки ҳафта қолди. Охирги беллашувда тактик жиҳатлар устида ишладик ва унда ғалаба қозондик.

Туғилган кунимда ўйнаганим? Ҳар бир яшаётган кунимиз учун Яратганга раҳмат айтишимиз лозим. Биз учун ўйнаш ҳар доим ажойиб воқеа, - деб Тиаго сўзларидан иқтибос келтиради "Пахтакор" матбуот хизмати.