Тибо Куртуа: "Барселона" ғалабага муносиб эмас эди"

"Эл-класико"дан кейин "Реал" посбони Тибо Куртуа ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Унинг сўзларига кўра, "Барса"нинг бугун омади келиб қолди.

""Барселона" ғалаба қозонди, гарчи улар бунга лойиқ бўлишмасада. Менимча, ўйинни биз назорат қилдик. Гол ҳам тасодифан киритилди.

Улар яхши ҳимояланди ва биз дарвоза томон зарба беришга қийналдик. Кейинги ўйинда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз", - деди бельгиялик футболчи.

Маълумот учун, ушбу тўқнашувнинг жавоб баҳси 6-апрель куни "Камп Ноу"да бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!