Тиловов бронза медали учун татамига чиқади
Боку шаҳрида давом этаётган дзюдо бўйича “Катта дубулға” турнини терма жамоамиз учун муваффақиятли ўтмоқда. Енгил вазн тоифасида татамига чиққан ҳамюртимиз Муҳриддин Тиловов (-66 кг) кечки дастурда бронза медали учун курашади.
Хабар берганимиздек, дзюдочимиз дастлаб Қатар, кейин Бельгия, Исроил, Озарбайжон терма жамоаси вакилларини мағлуб этган эди. Афсуски, финал учун кечган баҳсда эса молдавиялик Денис Виеруга шидолар бўйича имкониятни бой бериб қўйди.
Юртдошимиз шу тариқа бронза медали учун Нанкин ўсмирлар Олимпиадаси совриндори украиналик Богдан Ядовга қарши татамига чиқади. Ҳамюртимиз мазкур беллашувда ғалаба қозонса, мусобақанинг бронза медали билан бирга Токио Олимпиадаси учун 250 рейтинг очкосини ҳам ўз ҳисобига ёзиб қўяди.
Фикрлар