Тимеа Бабош Тайвандан қуруқ қайтмоқчи эмас
Ads

Тайбэй шаҳрида хотин-қизлар ўртасида ўтказилаётган “Taiwan Open – 2018” турнири қизғин  паллага кирди.

Иккинчи давра баҳсларида венгриялик Тимеа Бабош словениялик Далилу Якуповичга қарши кортга чиқди. Уч сет давом этган баҳсда Тимеа 6:3, 4:6, 6:2 ҳисобида ғалаб қозонди.

Шунингдек, польшалик Магда Линетт мазкур босқичда швециялик Йоханна Ларссонни 6:1, 6:7, 7:6 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Энди мусобақанинг чорак финалида Магда Линетт ва Тимеа Бабош ўзаро рақобатлашади.

Sports.uz