Тимур Кападзе: "Афсуски, қизил карточка режаларимизни ўзгартириб юборди"

Cоcа-Cоlа Суперлига 23-туридан ўрин олган «Олимпик» – «Қизилқум» (0:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Тимур Кападзе ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Учрашувга яхши тайёрланган эдик. Афсуски, қизил карточка режаларимизни ўзгартириб юборди. Шунга қарамай, 10 киши бўлиб ҳам ғалаба қозонишимиз мумкин эди, аммо дуранг қайд этилди. Балки четлатиш бўлмаганда, вазият бошқача бўларди. «Қизилқум»га тўпни берган ҳолда қарши ҳужумда ҳаракат қилдик.

Мухторов ёшлар жамоасида ҳам, машғулотларда ҳам ўзини кўрсатди ва унга имконият бердик. У бундан яхши ўйнай олади, аммо босим ёки руҳий сабаб туфайли асосий таркибда ўзини йўқотиб қўймоқда. Хатолар нафақат унда, қолганларда ҳам кўринди. Уларни тўғрилашга интиламиз.

Бу – футбол. Бўриев четлатилди, аммо бир футболчига қараб қолмасдан, бошқаларга ҳам имконият бериш керак”, – деди Кападзе.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!