Тимур Кападзе жамоасининг Суперлигадаги илк мағлубиятини қандай изоҳлади?

“Олимпик” клуби Суперлигадаги илк мағлубиятини қўқонликларга қарши учрашувда қабул қилиб олди. Ушбу беллашувдан сўнг “Олимпик” бош мураббийи Тимур Кападзе ўз фикрларини билдирди.

- “Қўқон-1912” жамоасини ғалаба билан табриклайман, кейинги ўйинларида омад тилайман. Яхши ва қизиқарли ўйин бўлди, деб ўйлайман. Иккала жамоа ҳам майдонда яхши курашди. Қулай имкониятларимиз бўлди. Афсус, уларга хотиржамлик ва тажриба етишмади. Кўриниб турибди, футболчиларимиз анча тажриба тўплашяпти. Кейинги ўйинимиз “Пахтакор”га қарши бўлади ва тайёргарлик кўрамиз. Бу ҳам қизиқарли учрашув бўлади.

Албатта, Суперлига жамоалари барибир кучли, ҳар тарафлама. Биз ҳам ўтган йилга қараганда анча ўсдик. Про лигада ҳам катта тажрибага эга бўлдик. Суперлигада яхши жамоаларга қарши баҳсларда камчиликларимиз кўзга ташаланади. Ўйлайманки, шунақа учрашувлар орқали йигитларимиз янада ўсади, - деди Кападзе.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Aziz Yuldashev
09/03/2022 22:05
Буёғи давомий энди, Олимпик суперлига даражасида эмас