Тимур Кападзе “Park de Prens”га нега борди?

Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этадиган футбол жамоалари учун ташкилий масалаларга бағишланган учрашув бўлиб ўтди.

Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизматининг хабар беришича, йиғилишда Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе иштирок этган. Мутахассис сафар давомида терма жамоалар учун ажратилган яшаш жойи, машғулот майдонлари, Испания ва Доминикан Республикасига қарши кечадиган баҳсларга мезбонлик қилувчи “Park de Prens” стадионини шахсан кўздан кечирди.

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Париж-2024 Олимпиадасининг футбол дастурида "C" гуруҳида Испания, Миср ва Доминикан Республикаси жамоаларига қарши баҳс олиб боради. Кападзе шогирдлари гуруҳнинг илк учрашувини 24 июль куни Испания терма жамоасига қарши саф тортади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!